Ҳурматли битирувчилар!
Нормал ва патологик физиология кафедраси сизларни олий ўқув юртини муваффақиятли тугатганингиз билан чин қалбдан табриклайди!
Хозир сизлар учун хаётдаги мухим ва янги босқич – тор мутахасисликни танлаш турибди.
Сизларни Тошкент тиббиёт академияси «Морфология (Нормал ва патологик физиология)» магистратура мутаҳассислиги йўналишида таҳсил олишга таклиф қиламиз.
Нормал ва патологик физиология магистратура йўналишида таҳсил олиш муддати 2 йил.
Бу йўналишларда қуйида келтирилган факультетларни битирган талабалар тахсил олишлари мумкин:
– Даволаш факультети
– Тиббий-педагогика факультети
– Тиббий-профилактик факультети
– ТашПТИ битирувчилари
Патологик физиология шифокорнинг назарий тайёргарлигини якунловчи ва унинг илмий-клиник тафаккурини шакллантирувчи асосий тиббий-биологик фанлардан биридир. Патофизиолог, назарий ва клиник фанлар кесимида булиб, беморларнинг клиник кузатувлари билан шуғулланади, касалликлар ташхис куйиш, даволаш схемасини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Дарслар қуйидаги базаларда олиб борилади:
– Тошкент тиббиёт академияси кафедралар
– ТТА Марказий илмий-текшириш лабораторияси
-Гематология ва кон куйиш илмий текшириш институти
– хусусий тиббиёт марказлар ва диагностик лабораториялар
Ўқиш давомида хорижнинг етакчи олий гохларда амалиёт ўташ ва келажакда илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш имконига ега бўласиз.
Бизнинг битирувчиларимиз, «Нормал ва патологик физиология» мутаҳассислигига эга бўлиб, куйидаги муассасаларида ўз фаолиятларини олиб бориши мумкин:
– хусусий ва давлат тиббий марказларида
– юқорида келтирилган барча муассасаларда
– олий ва махсус – ўқув юртларида (магистратурани тамомлагандан сўнг)
Даврамизга хуш келибсиз!