Ҳурматли  битирувчилар!


Нормал ва патологик физиология  кафедраси сизларни олий ўқув юртини муваффақиятли тугатганингиз билан чин қалбдан табриклайди!

Хозир сизлар учун хаётдаги мухим ва янги босқич – тор мутахасисликни танлаш турибди.
Сизларни Тошкент тиббиёт академияси «Морфология (Нормал ва патологик физиология)» магистратура мутаҳассислиги йўналишида таҳсил олишга таклиф қиламиз.

Нормал ва патологик физиология магистратура йўналишида таҳсил олиш муддати 2 йил.

Бу йўналишларда қуйида келтирилган факультетларни битирган талабалар тахсил олишлари мумкин:

– Даволаш факультети

– Тиббий-педагогика факультети

– Тиббий-профилактик факультети

– ТашПТИ битирувчилари

Патологик физиология шифокорнинг назарий тайёргарлигини якунловчи ва унинг илмий-клиник тафаккурини шакллантирувчи асосий тиббий-биологик фанлардан биридир. Патофизиолог, назарий ва клиник фанлар кесимида булиб, беморларнинг клиник кузатувлари билан шуғулланади,  касалликлар ташхис куйиш, даволаш схемасини ишлаб чиқишда иштирок этади.

 

 

 

 

 

Дарслар қуйидаги базаларда олиб борилади:

– Тошкент тиббиёт академияси кафедралар

– ТТА Марказий илмий-текшириш лабораторияси

-Гематология ва кон куйиш илмий текшириш институти

– хусусий  тиббиёт марказлар ва диагностик лабораториялар

Ўқиш давомида хорижнинг етакчи олий гохларда амалиёт ўташ ва келажакда илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш имконига ега бўласиз.

Бизнинг битирувчиларимиз, «Нормал ва патологик физиология» мутаҳассислигига эга бўлиб,  куйидаги муассасаларида ўз фаолиятларини олиб бориши мумкин:

– хусусий ва давлат тиббий марказларида

– юқорида келтирилган барча муассасаларда

– олий ва махсус – ўқув юртларида (магистратурани тамомлагандан сўнг)

 

Даврамизга хуш келибсиз!

 

 

 

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.