Юрак фаолиятини текшириш усуллари мавзусида очиқ дарс ўтқазилди.
Очиқ дарсни катта ўқитувчи Юсупова М .Т. олиб борди.
Очиқ дарс ўтказилган гурух: Тиббий педагогика факултети 102-А
Очиқ дарсда иштирок этган педагоглар:
- Асс. Абдухаликова Н.Ф.
- Асс. Жабборова М.И.
- Асс. Мусаев Х.
- Асс.Мажидова Г.Д
- Асс. Қодирова З.Х
Амалий машғулот ўзбек тилларида ЯМС, “ақлий хужум” технологияси ва технологик харита бўйича олиб борилди.
Дарснинг дастлабки 5 дақиқаси давомида талабалар йўқламаси қилинди, ўқитувчининг кириш сўзи тингландия, дарснинг мақсади ва ўтиш усули баён қилинди. Мавзу бўйича асосий назарий саволлар мухокама қилинди. Бу мухокама “ақлий хужум” усули воситасида амалга оширилди натижалар умумлаштирилиб хулоса қилинди.
Дарснинг иккинчи қисмида амалий ишда талабалар ичидаги хохловчи талабадан юракнинг мушагида содир булувчи кузгалишларни текширишди. Талабалар беморларга ЕКГ қуйишни ва ЕКГ тахлил қилишни урганишди. Шу билан бирга юракни кўкрак қафасидаги чегараларини, юракда хосил бўладиган товушларни келиб чиқиш сабабларини, систолик ва минутлик хажмини аниқлаш ва хулосалар чиқаришни ўрганишди. Сўнгра талабаларнинг амалий билимларини ўзлаштирилганлигини бахолаш мақсадида лаборатор натижалар ва юрак фаолиятини текшириш усулларига оид вазиятли масалалар “айлана стол” усулида ечилди, натижалар бахоланди. Амалий машғулот бўйича якуний бахолар назарий ва амалий қисм бахоларидан умумлаштирилиб кўйилди ва талабаларга эълон қилинди. Ўқитувчи томонидан кўйилган бахоларга эътироз билдирилмади. Дарснинг сўнгида амалий машғулотнинг хулосаси тайёрланиб мухокама қилинди.